Sura 7 · Para 9
Al-A'raf · 7:167
وَإِذْ تَأَذَّنَ رَبُّكَ لَيَبْعَثَنَّ عَلَيْهِمْ إِلَىٰ يَوْمِ الْقِيَامَةِ مَنْ يَسُومُهُمْ سُوءَ الْعَذَابِ ۗ إِنَّ رَبَّكَ لَسَرِيعُ الْعِقَابِ ۖ وَإِنَّهُ لَغَفُورٌ رَحِيمٌ
167. Ўшанда Парвардигорингиз албатта уларнинг устига Қиёмат Кунигача ёмон азоб билан азоблайдиган зотларни юборишини билдирган эди. Шубҳасиз, Парвардигорингиз (кофирлар учун) азоби қаттиқ, (мўминларни эса) мағфират қилгувчи, меҳрибондир.
Tafsir
Эсланг, эй Пайғамбар, Аллоҳ яҳудийларнинг устига шу дунёда то Қиёматгача уларни хорлайдиган, ерга урадиган зотларни ҳукмрон қилиб қўйишини очиқ-ойдин билдирганди. Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз осийлар учун азоби тез бўлган Зотдир. Азобни ҳатто шу дунёнинг ўзида тезлаштириб юбориши ҳам мумкин. Албатта У тавба қилган бандалари учун Мағфиратли ва Меҳрибон Зотдир.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing