Sura 7 · Para 9
Al-A'raf · 7:164
وَإِذْ قَالَتْ أُمَّةٌ مِنْهُمْ لِمَ تَعِظُونَ قَوْمًا ۙ اللَّهُ مُهْلِكُهُمْ أَوْ مُعَذِّبُهُمْ عَذَابًا شَدِيدًا ۖ قَالُوا مَعْذِرَةً إِلَىٰ رَبِّكُمْ وَلَعَلَّهُمْ يَتَّقُونَ
164. Ўшанда улардан бир жамоат: «Не сабабдан Аллоҳнинг Ўзи ҳалок этадиган ёки қаттиқ азоблайдиган қавмга панд-насиҳат қилурсизлар?» деганларида, улар (яъни, иккинчи тоифадаги одамлар) айтдилар: «Парвардигорингизга (Қиёмат Кунида) узримизни айтиш учун ва шояд (улар) Аллоҳдан қўрқсалар, деб (насиҳат қилмоқдамиз)».
Tafsir
Эсланг, эй Пайғамбар. Улардан бир жамоа уларни бу гуноҳ ишдан қайтарар ва ундан огоҳлантирарди. Бошқа бир жамоа эса уларга шундай деди: "Аллоҳ қилган гуноҳлари туфайли бу дунёда ҳалок этадиган, охиратда эса қаттиқ азобга тутадиган одамларга нечун насиҳат қиласизлар?" Насиҳат қилгувчилар жавоб бердлар: "Аллоҳ бизга яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришни буюрди, шу ишимиз билан Аллоҳга узримизни айтамиз ҳамда уларга насиҳатимиз кор қилиб, гуноҳларидан тийилиб қолармикан, деган умидда шундай қиламиз".
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing