Sura 7 · Para 9

Al-A'raf · 7:158

قُلْ يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنِّي رَسُولُ اللَّهِ إِلَيْكُمْ جَمِيعًا الَّذِي لَهُ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۖ لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ يُحْيِي وَيُمِيتُ ۖ فَآمِنُوا بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ النَّبِيِّ الْأُمِّيِّ الَّذِي يُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَكَلِمَاتِهِ وَاتَّبِعُوهُ لَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ

158. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Эй одамлар, албатта мен сизларнинг барчангизга Аллоҳ (юборган) элчиман. У шундай Зотки, самовот ва Ер Унинг мулкидир. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. Ҳаёт ва ўлим берадиган ҳам Унинг Ўзидир. Бас, Аллоҳга ва Унинг элчисига — Аллоҳ ва Унинг сўзларига ишонадиган уммий пайғамбарга иймон келтирингиз ва унга эргашингиз — шояд ҳидоят топурсиз».

Tafsir

Эй Пайғамбар, айтинг: "Эй одамлар, мен сизларнинг ҳаммангизга, арабингизга ҳам, ажамингизга ҳам юборилган Аллоҳнинг пайғамбариман. Аллоҳ ёлғиздир. Осмонлару ер Унинг мулкидир. Ундан ўзга чин маъбуд йўқдир. Ўликларни тирилтирадиган ҳам, тирикларни ўлдирадиган ҳам Унинг Ўзидир. Шундай экан, эй одамлар, Аллоҳга иймон келтиринглар. Ўқиш ва ёзишни билмайдиган, Парвардигори ваҳий қилган хабарни олиб келадиган, ўзига нозил қилинган шариатга ҳам, ўзидан олдинги пайғамбарларга нозил қилинган шариатларга ҳам бирдек иймон келтирадиган Муҳаммад алайҳиссаломга ишонинглар. У зот Парвардигори тарафидан олиб келган шариатга эргашинглар. Шояд, шунда дунё ва охиратдаги бахтга элтувчи йўлни топиб олсангизлар".

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing