Sura 7 · Para 9

Al-A'raf · 7:148

وَاتَّخَذَ قَوْمُ مُوسَىٰ مِنْ بَعْدِهِ مِنْ حُلِيِّهِمْ عِجْلًا جَسَدًا لَهُ خُوَارٌ ۚ أَلَمْ يَرَوْا أَنَّهُ لَا يُكَلِّمُهُمْ وَلَا يَهْدِيهِمْ سَبِيلًا ۘ اتَّخَذُوهُ وَكَانُوا ظَالِمِينَ

148. Мусонинг қавми ундан кейин (яъни, у Тур тоғига Аллоҳга муножот қилиш учун кетганидан кейин) ўзларининг безак буюмларидан бир бузоқни — маърайдиган бир бузоқ жасади(нинг шаклини ясаб) олдилар (ва унга ибодат қила бошладилар) — у ўзларига сўзламаслигини ва ҳидоят ҳам қила олмаслигини билмадиларми?! — улар ўшани (ибодат қилиш учун) ушлаб, (ўзларига) зулм қилгувчи бўлдилар.

Tafsir

Мусо Парвардигорига муножот қилгани кетганидан кейин қавми тақинчоқларидан бир овоз чиқарадиган бузоқ ясаб, ўшанга ибодат қила бошладилар. Бу бузоқ улар билан гаплашолмаслигини, уларни ҳиссий ёки маънавий бир йўлга бошлаёлмаслигини, уларга фойда ҳам, зарар ҳам келтиролмаслигини билмасмидилар? Уни маъбуд қилиб олиб, ўзларига ўзлари жабр қилдилар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing