Sura 7 · Para 9

Al-A'raf · 7:147

وَالَّذِينَ كَذَّبُوا بِآيَاتِنَا وَلِقَاءِ الْآخِرَةِ حَبِطَتْ أَعْمَالُهُمْ ۚ هَلْ يُجْزَوْنَ إِلَّا مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ

147. Бизнинг оятларимизни ва Охиратдаги мулоқот (Қиёмат)ни ёлғон деган кимсаларнинг қилган амаллари беҳуда кетар. Улар фақат ўзларининг амаллари (яъни, куфру исёнлари) билан жазоланурлар.

Tafsir

Пайғамбарларимизнинг ҳақлигига далолат қиладиган оят-аломатларимизни ва Қиёмат кунида Аллоҳга рўбарў келишни ёлғонга чиқарадиган кимсаларнинг яхши амаллари ҳабата бўлади. Ҳеч қандай савобга ноил бўлмайдилар. Савобга эришиш учун иймон шарт қилинганди. Улар шартни бажармадилар. Энди улар Қиёмат кунида куфр ва ширк каби жиноятларига яраша жазо олиб, дўзахда абадий қоладилар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing