Sura 7 · Para 9

Al-A'raf · 7:127

وَقَالَ الْمَلَأُ مِنْ قَوْمِ فِرْعَوْنَ أَتَذَرُ مُوسَىٰ وَقَوْمَهُ لِيُفْسِدُوا فِي الْأَرْضِ وَيَذَرَكَ وَآلِهَتَكَ ۚ قَالَ سَنُقَتِّلُ أَبْنَاءَهُمْ وَنَسْتَحْيِي نِسَاءَهُمْ وَإِنَّا فَوْقَهُمْ قَاهِرُونَ

127. (Шунда) Фиръавн қавмидан бўлган одамлар: «(Эй Фиръавн), Мусо ва қавмининг Ерда бузғунчилик қилиб юришига ҳамда сени ва худоларингни тарк этишига қўйиб берасанми?» дейишганида, у деди: «Уларнинг ўғилларини ўлдириб, аёлларини тирик қолдиражакмиз. Албатта, биз уларнинг устида ғолибдурмиз».

Tafsir

Қавмнинг боёнлари ва зодагонлари Фиръавнни Мусо ва унинг тобеларига қарши қайраб дедилар: "Эй Фиръавн, Мусо ва унинг қавмини ер юзида бузуқчилик қилиши ҳамда сени ва худоларингни тарк қилиб, ёлғиз Аллоҳга бандалик қилишларига қўйиб берасанми?" Фиръавн деди: "Бани Исроилнинг эркакларини қириб ташлаб, аёлларини чўрига айлантираман. Биз қаҳр, зўравонлик ва салтанат билан улар устидан ғалаба қилурмиз".

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing