Sura 7 · Para 9
Al-A'raf · 7:126
وَمَا تَنْقِمُ مِنَّا إِلَّا أَنْ آمَنَّا بِآيَاتِ رَبِّنَا لَمَّا جَاءَتْنَا ۚ رَبَّنَا أَفْرِغْ عَلَيْنَا صَبْرًا وَتَوَفَّنَا مُسْلِمِينَ
126. Сен биздан фақатгина Парвардигоримизнинг оятлари келганда уларга иймон келтирганимиз учунгина ўч олмоқдасан. Парвардигоро, устимиздан сабру тоқатни ёғдиргайсан ва бизларни фақат мусулмон бўлган ҳолимизда ўлдиргайсан!»
____________________
И з о ҳ. Ислом таълимотига кўра, Одам Атодан тортиб то Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломгача барча пайғамбарлар мусулмонликка, яъни ягона Аллоҳнинг Ўзига бандалик қилиб бўйинсунишга даъват қилганлар. Улар гўё бир занжир бўлиб, у занжирнинг биринчи ҳалқаси Одам алайҳис-салом бўлсалар, охирги ҳалқаси Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломдир. Шунинг учун Мусо пайғамбарга иймон келтирган кишилар ҳам Аллоҳ таолодан фақат унинг Ўзига бўйинсунувчи, яъни мусулмон бўлган ҳолларида жонларини олишни илтижо қилдилар.

Tafsir
"Эй Фиръавн, сен биздан фақат Мусо олиб келган Парвардигорнинг оятларини тасдиқлаганимиз учунгина қасос оляпсан. Шу айб ҳисобланса, майли, айбдормиз". Шундан кейин улар Аллоҳга илтижо қилиб, шундай дуо қилдилар: "Парвардигоро, бизга сабр ёғдир, токи, ҳақ устида барқарор тура олайлик. Бизни буйруғингга бўйсунадиган ва пайғамбарингга эргашадиган мусулмон қилиб ўлдир".
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing