Sura 7 · Para 9

Al-A'raf · 7:101

تِلْكَ الْقُرَىٰ نَقُصُّ عَلَيْكَ مِنْ أَنْبَائِهَا ۚ وَلَقَدْ جَاءَتْهُمْ رُسُلُهُمْ بِالْبَيِّنَاتِ فَمَا كَانُوا لِيُؤْمِنُوا بِمَا كَذَّبُوا مِنْ قَبْلُ ۚ كَذَٰلِكَ يَطْبَعُ اللَّهُ عَلَىٰ قُلُوبِ الْكَافِرِينَ

101. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сизга ўша қишлоқлар — уларнинг хабарларидан сўйлаётирмиз. Албатта, уларга пайғамбарлари ҳужжат-мўъжизалар келтирганлар, аммо улар илгари (яъни, мўъжизалар келмай туриб, пайғамбарларини) ёлғончи қилганлари сабабли (мўъжизалар келгандан кейин ҳам) иймон келтирувчи бўлмадилар. Аллоҳ кофирларнинг кўнгилларини ана шундай муҳрлаб қўюр.

Tafsir

Эй Пайғамбар, Биз шу юртлар, яъни, Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Лут ва Шуайб қавмларининг юртлари ҳақида, уларнинг ҳақни ёлғонга чиқарганларию саркашликлари ҳақида ва натижада улар бошига тушган фалокату ҳалокат ҳақида сизга хабар беряпмиз. Токи, ундан кўнгил кўзи очиқлар ибратлансинлар, насиҳатлансинлар. Бу юртлардаги одамларга пайғамбарлари ўзларининг ҳақлигини исботлаб берадиган очиқ ҳужжатлар келтирдилар. Дастлаб ҳақни рад этиб, уни ёлғонга чиқарганлари туфайли Аллоҳ уларни иймонга ҳидоят қилмади. Аллоҳ пайғамбарларини ёлғонга чиқарган бу бадбахтларнинг ҳам, Муҳаммад алайҳиссаломни инкор қилган кофирларнинг ҳам қалбларини муҳрлаб қўйди. Энди улар иймонга йўл топа олмаслар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing