Sura 7 · Para 9

Al-A'raf · 7:100

أَوَلَمْ يَهْدِ لِلَّذِينَ يَرِثُونَ الْأَرْضَ مِنْ بَعْدِ أَهْلِهَا أَنْ لَوْ نَشَاءُ أَصَبْنَاهُمْ بِذُنُوبِهِمْ ۚ وَنَطْبَعُ عَلَىٰ قُلُوبِهِمْ فَهُمْ لَا يَسْمَعُونَ

100. Бу ерга (илгариги) эгаларидан кейин меросхўр бўлаётган кимсаларни, агар хоҳласак, гуноҳлари сабабли мусибат етказиб қўйишимиз маълум эмасми? Биз уларнинг дилларини (ана шундай) муҳрлаб қўюрмиз. Сўнг улар (ҳеч қандай панд-насиҳатга) қулоқ солмай қўядилар.

Tafsir

Ўзларидан олдингилар ҳалокатга учраганларидан кейин уларнинг ўрнига қолган кимсалар салафларининг аҳволи нима кечганидан ибрат олмасдан яна боягидек гуноҳлар қилиб юраверадиларми? Аллоҳ истаса, гуноҳлари туфайли уларга азоб юбориши мумкинлигини билмайдиларми? Шундай қилиш Аллоҳнинг қонунияти эканидан бехабармилар? Агар истаса, уларнинг қалбларини муҳрлаб қўйиши ва натижада уларга ҳеч қандай насиҳат кор қилмай қолиши ҳам мумкин-ку!

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing