Sura 60 · Para 28

Al-Mumtahanah · 60:11

وَإِنْ فَاتَكُمْ شَيْءٌ مِنْ أَزْوَاجِكُمْ إِلَى الْكُفَّارِ فَعَاقَبْتُمْ فَآتُوا الَّذِينَ ذَهَبَتْ أَزْوَاجُهُمْ مِثْلَ مَا أَنْفَقُوا ۚ وَاتَّقُوا اللَّهَ الَّذِي أَنْتُمْ بِهِ مُؤْمِنُونَ

11. Агар жуфтларингиздан биронтаси кофирлар томонга ўтиб кетса-ю, (аммо улар ўша хотин учун берилган маҳрни унинг эрига қайтариб бермасалар) сўнг сизлар ўч олсангизлар (яъни, у кофирлар билан урушиб ғалаба қилсангизлар ва ўлжалар олсангизлар) у ҳолда (ўша ўлжалардан) жуфтлари (кофирлар томонга ўтиб) кетган кишиларга улар сарфлаган маҳр миқдорини беринглар! Ва ўзларингиз иймон келтиргувчи бўлган — Аллоҳдан қўрқинглар!

Tafsir

Фаразан аёлларингиздан бири муртад бўлиб кофирлар тарафга ўтиб кетгач, кофирлардан унинг маҳрини талаб қилсангизлар ва улар бермасалар, кейин эса урушда ғолиб бўлиб, кофирлардан ўлжалар олсангизлар, бас, хотини муртад бўлиб кетиб қолган эрларга қанча маҳр берган бўлсалар, ўшанчасини беринглар. Ўзларингиз иймон келтирган Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилинглар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing