Sura 6 · Para 8

Al-An'am · 6:135

قُلْ يَا قَوْمِ اعْمَلُوا عَلَىٰ مَكَانَتِكُمْ إِنِّي عَامِلٌ ۖ فَسَوْفَ تَعْلَمُونَ مَنْ تَكُونُ لَهُ عَاقِبَةُ الدَّارِ ۗ إِنَّهُ لَا يُفْلِحُ الظَّالِمُونَ

135. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Эй қавмим, жойингиздан жилмай (яъни, куфрингиздан қайтмай) амалингизни қилаверинг. Мен ҳам (Парвардигорим буюрган) амални қилгувчиман. Бас, яқинда Охират диёридаги оқибат кимнинг фойдасига бўлишини билажаксиз. Шубҳасиз, золим кимсалар нажот топмаслар».

Tafsir

Эй Пайғамбар, айтинг: "Эй қавм, куфру залолат йўлингизда барқарор тураверинг. Мен сизларга ҳақни очиқ етказиб, сизларга қарши ҳужжатни қойим қилиб қўйдим, узрга жой қолмади. Энди сизларнинг куфру залолатингизга парво қилмайман. Мен ўзимнинг ҳақ йўлимдан оғишмай, собитқадамлик билан давом этавераман. Бу дунёда ким ғалаба қилишини, замин кимга қолишини, охират кимга насиб қилишини яқинда билиб оласизлар. Мушриклар бу дунёда ҳам, охиратда ҳам зафар қучмаслар. Гарчи дунёдан бироз фойдаланиб олаётгандек кўринсалар-да, уларнинг оқибати муваффақиятсизликдан бошқа нарса эмас.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing