Sura 6 · Para 8

Al-An'am · 6:134

إِنَّ مَا تُوعَدُونَ لَآتٍ ۖ وَمَا أَنْتُمْ بِمُعْجِزِينَ

134. Албатта, сизларга ваъда қилинаётган нарса (қайта тирилиш, Охират, Қиёмат Куни) ҳеч шак-шубҳасиз, келувчидир. Сизлар (Аллоҳни) ожиз қила олгувчи эмассиз.

Tafsir

Эй кофирлар, сизларга ваъда қилинаётган қайта тирилиш, маҳшаргоҳда тўпланиш, ҳисоб-китоб қилиниш ва жазоланиш каби ишлар шак-шубҳасиз рўй бергай. Парвардигорингиздан қочиб қутула олмагайсиз. У Зот пешона сочингиздан ушлаб, Ўзининг азобига гирифтор этгай.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing