Sura 6 · Para 8

Al-An'am · 6:111

۞ وَلَوْ أَنَّنَا نَزَّلْنَا إِلَيْهِمُ الْمَلَائِكَةَ وَكَلَّمَهُمُ الْمَوْتَىٰ وَحَشَرْنَا عَلَيْهِمْ كُلَّ شَيْءٍ قُبُلًا مَا كَانُوا لِيُؤْمِنُوا إِلَّا أَنْ يَشَاءَ اللَّهُ وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَهُمْ يَجْهَلُونَ

111. Агар биз уларга фаришталарни туширсак ва ўликлар (қабрларидан тирилиб келиб) уларга гапирсалар ҳамда барча нарсани (халойиқни) уларнинг олдида очиқ-аён тўпласак ҳам, иймон келтирувчи бўлмайдилар, магар Аллоҳ хоҳласагина (иймон келтирурлар). Лекин уларнинг кўплари (буни) билмайдилар.

Tafsir

Биз уларнинг талабларини қондириб, фаришталарни туширсак ҳам, уларга ўликлар гапириб, сиз олиб келган ваҳий ҳақ эканини айтсалар ҳам, хуллас, улар қўяётган талабларнинг ҳаммасини олдиларига қўйиб қўйсак ва ўз кўзлари билан кўрсалар ҳам барибир иймон келтирмайдилар. Аллоҳ Ўзи ҳидоят берганларигина бундан мустасно. Лекин уларнинг кўплари буни билмайдилар. Шунинг учун ҳидоятга муваффақ айлашини сўраб, Аллоҳга илтижо қилмайдилар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing