Sura 6 · Para 7
Al-An'am · 6:110
وَنُقَلِّبُ أَفْئِدَتَهُمْ وَأَبْصَارَهُمْ كَمَا لَمْ يُؤْمِنُوا بِهِ أَوَّلَ مَرَّةٍ وَنَذَرُهُمْ فِي طُغْيَانِهِمْ يَعْمَهُونَ
110. Ва худди аввал-бошда унга (яъни, Аллоҳнинг оятларига) иймон келтирмаганлари каби уларнинг дил ва кўзларини айлантириб қўюрмиз ва ўз туғёнларида адашиб-улоқиб юрган ҳолларида тарк қилурмиз.
Tafsir
Дастлаб саркашликлари туфайли улар билан иймон орасини тўсиб қўйганимиздек, уларнинг кўзлари ва диллари билан ҳаққа ҳидоят топиш орасига парда тортурмиз. Шу билан залолату эсанкираш гирдобида қолишларига қўйиб берурмиз.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing