Sura 57 · Para 27

Al-Hadid · 57:16

۞ أَلَمْ يَأْنِ لِلَّذِينَ آمَنُوا أَنْ تَخْشَعَ قُلُوبُهُمْ لِذِكْرِ اللَّهِ وَمَا نَزَلَ مِنَ الْحَقِّ وَلَا يَكُونُوا كَالَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ مِنْ قَبْلُ فَطَالَ عَلَيْهِمُ الْأَمَدُ فَقَسَتْ قُلُوبُهُمْ ۖ وَكَثِيرٌ مِنْهُمْ فَاسِقُونَ

16. Иймон келтирган зотлар учун диллари Аллоҳнинг зикри сабабли ва нозил бўлган Ҳақ — Қуръон (тиловат қилиниши) сабабли қалблари эриб, қўрқиш (вақти) келмадими? (Шунингдек, улар учун) илгари китоб ато этилган, сўнг (улар билан пайғамбарлари ўртасидаги) муддат узайгач, диллари қотиб кетган кимсалар (яъни, яҳудий ва насронийлар) каби бўлиб қолмаслик (вақти келмадими)? Улардан (яҳудий ва насронийлардан) кўплари фосиқ-итоатсиздирлар!

Tafsir

Аллоҳга ва Расулига иймон келтирган зотлар учун Аллоҳни эслашдан, Қуръондаги ваъда ва ваидларни тиловат қилишдан қалблари эриб кетиш ҳамда олдинига Таврот ва Инжил китоблари берилиб, вақт ўтиши билан эса диллари қотиб, кўплари итоатсиз, фосиқ бўлиб кетган яҳудий ва насронийларга ўхшаб қолмаслик фурсати келмадими?

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing