Sura 57 · Para 27

Al-Hadid · 57:15

فَالْيَوْمَ لَا يُؤْخَذُ مِنْكُمْ فِدْيَةٌ وَلَا مِنَ الَّذِينَ كَفَرُوا ۚ مَأْوَاكُمُ النَّارُ ۖ هِيَ مَوْلَاكُمْ ۖ وَبِئْسَ الْمَصِيرُ

15. Мана Бугун сизлардан ҳам, (эй мунофиқлар), кофир бўлган кимсалардан ҳам (дўзах азобидан қутулишларингиз учун) бирон тўлов олинмас. Жойларингиз дўзахдир! У сизларга энг муносиб жойдир! Нақадар ёмон оқибат (бу)!
____________________
И з о ҳ. Мазкур оятларда зоҳирлари мўмин-у, ботинлари мунофиқ бўлган кимсаларнинг Охиратда дучор бўладиган оқибатлари баён қилинди. Энди мўминларга мурожаат қилиниб, уларни ўзларидан аввал ўтган аҳли китоблар каби диллари қотиб, фосиқ-итоатсиз бўлиб кетмасдан кўнгилларини Аллоҳнинг зикрига ва Қуръон тиловатига мойил қилишга даъват этилади.

Tafsir

Эй мунофиқалар, бугун сизлардан ҳам, Аллоҳга ошкора кофир бўлганлардан ҳам ҳеч қандай тўлов олинмайди. Сизларнинг ҳам, кофирларнинг ҳам жойларингиз дўзахдир. Сизларга дўзах муносиб. Дўзахга сизлар муносиб. Нақадар ёмон оқибат!

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing