Sura 5 · Para 7

Al-Ma'idah · 5:97

۞ جَعَلَ اللَّهُ الْكَعْبَةَ الْبَيْتَ الْحَرَامَ قِيَامًا لِلنَّاسِ وَالشَّهْرَ الْحَرَامَ وَالْهَدْيَ وَالْقَلَائِدَ ۚ ذَٰلِكَ لِتَعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ يَعْلَمُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ وَأَنَّ اللَّهَ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ

97. Аллоҳ Каъба — Байтул-Ҳаромни, уруш ҳаром этилган ойни, ҳадя (қурбонлик) ва ҳадя белгиларини (ҳадя учун аталган жониворларга осиб қўйиладиган ҳадялик аломатларини) одамлар учун тўғрилик асоси қилиб қўйди. Бу (нарса) Аллоҳ осмонлар ва Ердаги бор нарсани билишини — Аллоҳ ҳамма нарсани билгувчи эканини билишинглар учундир.
____________________
И з о ҳ. Одамлар Каъбани муқаддас деб билганлари учун у ерда урушмас эдилар. Агар Каъбага бирон-бир қотил кириб қолса, то чиқмагунича унга тегмайдилар. Уруш ҳаром қилинган ойларда (Зул-қаъда, Зул-ҳижжа, Муҳаррам ва Ражаб ойларида) эса одамлар учун ҳеч қандай уруш хавфи йўқдир. Аллоҳ йўлига ҳадя (қурбонлик) қилинган ёки ҳадялик белгиси осиб қўйилган жониворларга ҳам ҳеч ким тегмас, агар очликдан силлалари қуриб қолса ҳам у жониворларни сўйиб ейишни гуноҳ деб билардилар. Юқорида санаб ўтилган ҳолатлар кишиларда тўғрилик-ростлик хислатларини тарбиялашга қаратилган.

Tafsir

Аллоҳ Каъбани - Байтул-Ҳаромни одамларга асос қилдики, ўша Ҳарам туфайли, намоз, ҳаж, умра каби диний ишлари ҳамда Ҳарамдаги осойишталик, ҳамма нарсанинг мевалари ўша ерга тўпланиши каби дунёвий ишлари қойим бўлади. Аллоҳ Зулқаъда, Зулҳижжа, Муҳаррам ва Ражаб, яъни уруш ҳаром қилинган ойларни ҳам одамларга асос қилдики, унинг кўмагида урушдан тийилиб, тинчлик-осойишталикка эришадилар. Аллоҳ ҳадйи - қурбонликка аталган ҳайвонлар ва уларга осиб қўйилган белгиларни ҳам асос қилдики, шу билан ҳадйи эгалари йўлда тўсиқ ва озорга учрамасдан манзилларига етиб оладилар. Хўш, Аллоҳ нима учун шундай қилди? Токи, сизлар Аллоҳ осмонлардаги нарсаларни ҳам, ердаги нарсаларни ҳам билишини ҳамда Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчи эканини билиб қўйинглар. Фойдани жалб қилиш ва зарарни келмасидан олдин даф қилиш учун чиқарган шаръий ҳукмлари У Зотнинг бандаларига нима фойдали эканини билишини кўрсатиб турибди.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing

Al-Ma'idah 5:97 · Tlawati