Sura 5 · Para 7

Al-Ma'idah · 5:96

أُحِلَّ لَكُمْ صَيْدُ الْبَحْرِ وَطَعَامُهُ مَتَاعًا لَكُمْ وَلِلسَّيَّارَةِ ۖ وَحُرِّمَ عَلَيْكُمْ صَيْدُ الْبَرِّ مَا دُمْتُمْ حُرُمًا ۗ وَاتَّقُوا اللَّهَ الَّذِي إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ

96. Сизларга ўзингиз ва бошқа мусофирлар фойдаланиши учун денгиз (сув) ови ва унинг емишлари (яъни, сизлар овламай ўзи соҳилга чиқиб қолган нарсалар) ҳалол қилинди. Ва модомики иҳромда экансизлар, сизларга қуруқлик ови ҳаром қилинди. (Қиёмат Куни) даргоҳида тўпланадиган Аллоҳдан қўрқингиз!

Tafsir

Аллоҳ муқимларга ҳам, мусофирларга ҳам сув ҳайвонларини овлашни ҳамда сувдан ташқарига чиқиб қолган тирик ё ўлик сув ҳайвонларини ҳалол қилди. Токи, уларга манфаатли бўлсин. Модомики, ҳаж ё умра учун эҳром боғлаган экансизлар, сизларга қуруқлик овини ҳаром қилди. Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш билан тақво қилинглар. Қиёмат куни ёлғиз У Зотнинг даргоҳига қайтасизлар. Ўшанда қилган амалларингизга яраша жазо ёки мукофотингизни беради.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing

Al-Ma'idah 5:96 · Tlawati