Sura 5 · Para 6
Al-Ma'idah · 5:72
لَقَدْ كَفَرَ الَّذِينَ قَالُوا إِنَّ اللَّهَ هُوَ الْمَسِيحُ ابْنُ مَرْيَمَ ۖ وَقَالَ الْمَسِيحُ يَا بَنِي إِسْرَائِيلَ اعْبُدُوا اللَّهَ رَبِّي وَرَبَّكُمْ ۖ إِنَّهُ مَنْ يُشْرِكْ بِاللَّهِ فَقَدْ حَرَّمَ اللَّهُ عَلَيْهِ الْجَنَّةَ وَمَأْوَاهُ النَّارُ ۖ وَمَا لِلظَّالِمِينَ مِنْ أَنْصَارٍ
72. «Аллоҳ — Масиҳ бинни Марямдир», деган кимсалар аниқ кофир бўлдилар. Ҳолбуки, Масиҳ: «Эй Бани Исроил, Парвардигорим ва Парвардигорингиз бўлмиш Аллоҳга бандалик қилингиз!», демишдир. Албатта кимда-ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва борар жойи дўзах бўлур. Зулм қилгувчилар учун бирон ёрдамчи бўлмас.
Tafsir
«Аллоҳ Масиҳ Ийсо ибн Марямнинг ўзидир», деган насронийлар аниқ кофир бўлдилар. Чунки улар Аллоҳдан бошқани илоҳ, деб биляптилар. Ҳолбуки, Масиҳ ибн Марямнинг ўзи уларга: "Эй Бани Исроил, ёлғиз Аллоҳгагина бандалик қилинглар, зеро, у менинг Парвардигорим ва сизнинг Парвардигорингиздир, У Зотга бандаликда ҳаммамиз баробармиз", деган. Хуллас, Аллоҳ Ўзига бошқани шерик қилган кимсанинг жаннатга киришини ман қилиб қўйган. Бундай кимсанинг жойи жаҳаннамдир. Аллоҳнинг олдида унга ҳеч ким ёрдам беролмайди, мадад бўлолмайди, уни кутаётган азобдан қутқаролмайди.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing