Sura 5 · Para 6
Al-Ma'idah · 5:71
وَحَسِبُوا أَلَّا تَكُونَ فِتْنَةٌ فَعَمُوا وَصَمُّوا ثُمَّ تَابَ اللَّهُ عَلَيْهِمْ ثُمَّ عَمُوا وَصَمُّوا كَثِيرٌ مِنْهُمْ ۚ وَاللَّهُ بَصِيرٌ بِمَا يَعْمَلُونَ
71. Ва (бу қилмишлари натижасида) ҳеч қандай фитна бўлмайди, деб ўйлаб кўру кар бўлиб олдилар. Сўнг (тавба қилганларида) Аллоҳ тавбаларини қабул қилди. Кейин улардан кўплари яна кўр ва кар бўлиб олдилар. Аллоҳ қилаётган амалларини кўргувчидир.
Tafsir
Улар аҳду паймонни бузиш, пайғамбарларни ёлғончига чиқариш ва ўлдириш ёмон оқибатларга олиб келмайди, деб ўйлашди. Ўйлаганлари бўлмади, ўйламаганлари бўлди ва улар ҳақни кўрмайдиган кўр, ҳақни эшитмайдиган кар бўлиб олдилар. Сўнг Аллоҳ Ўз фазли ила уларни кечирди. Шундан кейин ҳам улардан кўплари яна кўр ва карга айланиб олдилар. Аллоҳ уларнинг қилаётган ишларини кўриб, билиб тургувчидир. Ҳеч нарса Аллоҳдан яширин бўлолмайди. Яқинда ҳаммасининг жазосини беради.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing