Sura 5 · Para 6
Al-Ma'idah · 5:43
وَكَيْفَ يُحَكِّمُونَكَ وَعِنْدَهُمُ التَّوْرَاةُ فِيهَا حُكْمُ اللَّهِ ثُمَّ يَتَوَلَّوْنَ مِنْ بَعْدِ ذَٰلِكَ ۚ وَمَا أُولَٰئِكَ بِالْمُؤْمِنِينَ
43. Олдиларида Таврот, унда Аллоҳнинг ҳукми бўлгани ҳолда Сиздан ҳукм сўраб, сўнгра (яъни, ҳукм қилганингиздан кейин қандай) юз ўгириб кетадилар-а? Улар ҳеч мўмин эмаслар!
Tafsir
Ажабо! Ўзлари сизга куфр келтирадилар. Яна ўзларига ёқадиган ҳукм чиқариб қолишингиз илинжида сиздан ҳакамлик қилишингизни сўраб келадилар. Ҳолбуки, олдиларида Таврот турибди. Аллоҳнинг ҳукмини ўзида жо қилган бу илоҳий китобга иймон келтирганмиз, дея даъво ҳам қилиб қўядилар. Кейин эса сиз чиқарган ҳукм уларнинг ҳавойи нафсларига тўғри келмаса, ундан юз ўгириб кетадилар. Бу билан улар ҳам ўзларининг китобларидаги ҳукмга куфр келтирадилар ва ҳам сизнинг ҳукмингиздан юз ўгирадилар. Бундай қилиш мўминларнинг иши эмас. Демак, улар мўмин эмаслар. Сизга ҳам, сиз олиб келган динга инонмайдилар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing