Sura 5 · Para 6
Al-Ma'idah · 5:42
سَمَّاعُونَ لِلْكَذِبِ أَكَّالُونَ لِلسُّحْتِ ۚ فَإِنْ جَاءُوكَ فَاحْكُمْ بَيْنَهُمْ أَوْ أَعْرِضْ عَنْهُمْ ۖ وَإِنْ تُعْرِضْ عَنْهُمْ فَلَنْ يَضُرُّوكَ شَيْئًا ۖ وَإِنْ حَكَمْتَ فَاحْكُمْ بَيْنَهُمْ بِالْقِسْطِ ۚ إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُقْسِطِينَ
42. Улар ёлғонга қулоқ берувчи ҳаромхўр кимсалардир. Бас, агар Сизга келсалар, (хоҳласангиз) ўрталарида ҳакамлик қилинг, (хоҳласангиз) улардан юз ўгиринг. Агар улардан юз ўгирсангиз, зинҳор Сизга бирон зарар етказа олмаслар. Агар ҳукм қилсангиз, ўрталарида адолат билан ҳукм қилинг. Албатта, Аллоҳ адолат қилгувчиларни севади.
Tafsir
У яҳудийлар кўпинча ёлғонга қулоқ соладиган ҳаромхўр, судхўрлардир. Эй Пайғамбар алайҳиссалом, сиздан ҳукм сўраб келсалар, истасангиз ҳакамлик қилинг, истасангиз бош тортинг. Ихтиёр ўзингизда. Бош тортсангиз, улар сизга ҳеч қачон ҳеч қандай зарар етказа олмаслар. Ҳакамлик қилсангиз, гарчи улар золим ва душман бўлсалар-да, адолат билан ажрим қилинг. Аллоҳ ҳатто душманларига ҳам адолат билан ҳакамлик қилувчиларни яхши кўради.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing