Sura 5 · Para 6
Al-Ma'idah · 5:16
يَهْدِي بِهِ اللَّهُ مَنِ اتَّبَعَ رِضْوَانَهُ سُبُلَ السَّلَامِ وَيُخْرِجُهُمْ مِنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ بِإِذْنِهِ وَيَهْدِيهِمْ إِلَىٰ صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ
16. Аллоҳ у сабабли ўзининг ризолигига эргашган зотларни нажот йўлларига ҳидоят қилур ва Ўзи изну иродаси билан уларни зулматлардан нурга чиқарур ва уларни Тўғри Йўлга ҳидоят қилур.
Tafsir
Аллоҳ Ўзининг ризоси йўлида ҳаракат қилиб, иймон келтирадиган ва яхши амаллар қиладиган кишиларни Аллоҳнинг озобидан нажот берадиган йўлларга бошлайди. Бу йўллар жаннатга олиб борадиган йўллардир. Шунингдек, Аллоҳ уларни Ўз изни ила куфр ва маъсият зулматларидан иймон ва тоат нурига олиб чиқади ҳамда уларни энг тўғри, энг пухта, мустаҳкам йўлга - Ислом йўлига муваффақ қилади.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing