Sura 5 · Para 6

Al-Ma'idah · 5:13

فَبِمَا نَقْضِهِمْ مِيثَاقَهُمْ لَعَنَّاهُمْ وَجَعَلْنَا قُلُوبَهُمْ قَاسِيَةً ۖ يُحَرِّفُونَ الْكَلِمَ عَنْ مَوَاضِعِهِ ۙ وَنَسُوا حَظًّا مِمَّا ذُكِّرُوا بِهِ ۚ وَلَا تَزَالُ تَطَّلِعُ عَلَىٰ خَائِنَةٍ مِنْهُمْ إِلَّا قَلِيلًا مِنْهُمْ ۖ فَاعْفُ عَنْهُمْ وَاصْفَحْ ۚ إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ

13. Сўнг аҳд-паймонларини бузганлари сабабли уларни лаънатладик ва тошбағир қилиб қўйдик. Улар (Тавротдаги Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломнинг пайғамбар бўлишлари ҳақидаги) сўзларини ўз ўринларидан ўзгартирадилар, ўзларига эслатма қилиб берилган нарсалардан эса (кўп) ҳиссасини унутиб юборганлар. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз мудом улар тарафидан қилинган бирон хиёнат устидан чиқасиз. Магар улардан (Исломни қабул қилган) озчилик кишиларгина хиёнат қилмайдилар, холос. Бас, уларни афв этиб, кечириб юбораверинг. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилгувчиларни севади.

Tafsir

Берган аҳдларига вафо қилмаганлари учун уларни Ўз раҳматимиздан қувдик ва қалбларини эзгуликдан баҳраманд бўлолмайдиган, насиҳат кор қилмайдиган тошга айлантирдик. Улар сўзларни ўз ўрнидан қўзғатиб, шаклини ҳам ўзгартирадилар, маъносини ҳам ўз ҳавойи нафсларига мослаштириб таъвил-тафсир қиладилар. Ўзларига берилган эслатмаларнинг айримларига амал қилмайдилар. Эй Пайғамбар алайҳиссалом, уларнинг Аллоҳга ва мўминларга қилган хиёнатлари тобора ошкор бўлиб бораверади. Улар орасида аҳдига вафо қилганлари жуда озчиликни ташкил қилади. Уларни афв этиб, кечириб юбораверинг. Шундай қилишингиз яхшиликдир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing

Al-Ma'idah 5:13 · Tlawati