Sura 5 · Para 7
Al-Ma'idah · 5:105
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا عَلَيْكُمْ أَنْفُسَكُمْ ۖ لَا يَضُرُّكُمْ مَنْ ضَلَّ إِذَا اهْتَدَيْتُمْ ۚ إِلَى اللَّهِ مَرْجِعُكُمْ جَمِيعًا فَيُنَبِّئُكُمْ بِمَا كُنْتُمْ تَعْمَلُونَ
105. Эй мўминлар, ўзингизни билингиз! (Яъни, гуноҳлардан сақланингиз!) Модомики, ҳақ йўлни тутган экансиз, адашган кимсалар сизларга зарар етказа олмас. Барчангиз ҳам Аллоҳга қайтишингиз бордир. Ана ўшанда Аллоҳ сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берур.
____________________
И з о ҳ. Бу оятни Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом шундай шарҳлаган эканлар: «Яхшиликка юрингиз, ёмонликдан қайтингиз. Қачон одамларнинг бахилликка, нафсу ҳавога ва молу дунёга берилиб кетганларини кўрсангиз, ўзингизни бу иллатлардан сақлангиз, шунда уларнинг қилган ишларининг сизга зарари бўлмайди».

Tafsir
Эй иймон келтирганлар, ўзингизга қарангиз ва ўзингизни ўнглаб олингиз. Агар ўзингиз ҳидоятда бўлсангиз, сўзингизга қулоқ солмаганлар ва йўлдан озганлар сизга зарар қила олмайди. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришингиз ҳидоятда эканингизнинг бир нишонасидир. Қиёмат кунида борар жойингиз ёлғиз Аллоҳгадир. Ўшанда бу дунёда қилган амалларингизни ўзингизга айтиб-кўрсатиб, ўшанга яраша жазо ёки мукофотингизни беради.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing