Sura 5 · Para 7
Al-Ma'idah · 5:104
وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ تَعَالَوْا إِلَىٰ مَا أَنْزَلَ اللَّهُ وَإِلَى الرَّسُولِ قَالُوا حَسْبُنَا مَا وَجَدْنَا عَلَيْهِ آبَاءَنَا ۚ أَوَلَوْ كَانَ آبَاؤُهُمْ لَا يَعْلَمُونَ شَيْئًا وَلَا يَهْتَدُونَ
104. Қачон уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага ва пайғамбарга келинглар», дейилса, улар: «Биз учун ота-боболаримизни ниманинг (яъни, қайси диннинг) устида топган бўлсак, ўша етарли», дейишади. Агар ота-боболари ҳеч нарсани билмайдиган ва ҳақ йўлни топа олмайдиган бўлсалар ҳам-а?!
Tafsir
Анави Аллоҳга туҳмат қилаётганларга: "Аллоҳ нозил қилган Қуръонга ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатига келиб, ҳалол билан ҳаромни ажратиб олинглар", дейилса, "Бизга ота-боболаримиздан мерос қолган ақида ва амаллар етарлидир", дейдилар. Қандай қилиб у етарли бўлсин? Ахир ота-боболари ҳеч нарсани билмайдиган ғирт саводсизлар бўлган-ку! Уларга ўзларидан баттар нодонлар ва адашганлар эргашадилар. Хуллас, тўғри гапни уқмаган бу гумроҳлар йўлдан озган жоҳиллардир.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing