Sura 49 · Para 26

Al-Hujurat · 49:1

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تُقَدِّمُوا بَيْنَ يَدَيِ اللَّهِ وَرَسُولِهِ ۖ وَاتَّقُوا اللَّهَ ۚ إِنَّ اللَّهَ سَمِيعٌ عَلِيمٌ

1. Эй мўминлар, сизлар Аллоҳ ва Унинг пайғамбари олдида (яъни, иккисининг изнисиз бирон сўз ёки ишга) қадам босманглар! Ва Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта Аллоҳ эшитгувчи, билгувчидир.

Tafsir

Эй Аллоҳга иймон келтириб, У Зотнинг шариатига амал қиладиганлар, Аллоҳ ва Расулининг олдида улардан олдин ўзбошимчалик билан бир гап айтиб ёки бир иш қилиб юборманглар. Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилинглар. Аллоҳ айтаётган гапларингизни эшитиб, қилаётган ишларингизни кўриб тургувчи Зотдир. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас ва яқинда амалларингизга яраша жазо ёки мукофотингизни берур.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing