Sura 48 · Para 26
Al-Fath · 48:27
لَقَدْ صَدَقَ اللَّهُ رَسُولَهُ الرُّؤْيَا بِالْحَقِّ ۖ لَتَدْخُلُنَّ الْمَسْجِدَ الْحَرَامَ إِنْ شَاءَ اللَّهُ آمِنِينَ مُحَلِّقِينَ رُءُوسَكُمْ وَمُقَصِّرِينَ لَا تَخَافُونَ ۖ فَعَلِمَ مَا لَمْ تَعْلَمُوا فَجَعَلَ مِنْ دُونِ ذَٰلِكَ فَتْحًا قَرِيبًا
27. Қасамки, Аллоҳ Ўз пайғамбарига (у киши кўрган) тушни ҳаққи-рост қилди: албатта сизлар (эй мўминлар), иншоаллоҳ Масжидул-Харомга тинч-омон бошларингизни (сочларингизни) қирдирган ва (ёки) қисқартирган ҳолларингизда хавф-хатарсиз кирурсизлар. Бас, (Аллоҳ) сизлар билмаган нарсани билиб, ундан (Макка фатҳидан) олдин яқин бир ғалабани (Хайбар жангидаги ғалабани муяссар) қилди.
____________________
И з о ҳ. Муфассирлар ривоят қилишларича, Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом Ҳудайбийя сулҳидан илгари тушларида саҳобалари билан бирга Маккага кирганларини ва Каъбатуллоҳни тавоф қилишгач, айримлари сочларини қирдириб, айримлари қисқартириб ҳаж-умра маросимларини адо этганларини кўрган ва саҳобаларга бу тушларини сўзлаб берган эканлар. Бундай хушхабардан бениҳоя шодланган саҳобалар Расулуллоҳ билан бирга Умра ибодатини адо этиш учун Маккаи Мукаррама томон юриш қиладилар. Лекин Ҳудайбийя водийсига етиб келганларида мушриклар тарафидан йўллари тўсилиб, икки ўртада ўтган оятларда мазкур бўлган сулҳ тузилгач, Маккага кира олмасдан Мадинага қайтиб кетишаётганида мунофиқ кимсалар: «Муҳаммаднинг кўрган туши рост чиқмади-ку!» деб, мусулмонлар орасида иғво тарқатганларида, юқоридаги оят нозил бўлиб, Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг тушлари шак-шубҳасиз, ўнгидан келиши, аммо Аллоҳ таоло бандалар билмайдиган сир-асрорларни билиб, Макка фатҳидан аввал Хайбар жангидаги ғалабани муяссар қилгани ҳақида хабар берилди. Мана шундан кейин орадан бир йил кечгач, Макка мусулмонлар томонидан фатҳ қилинди.

Tafsir
Аллоҳ Расулига тушини ҳақ ила рост айлади. Пайғамбар алайҳиссалом тушида саҳобалари билан бирга Масжидул-Ҳаромга душмандан хавфсирамасдан кириб борганди. Улардан айримлари сочларини тўла олдирган бўлсалар, бошқалари қисқартирган эдилар. Бас, эй мўминлар, сизларга нима фойдали бўлишини ўзларингиз эмас, Аллоҳ билди. Шунга кўра, Маккага кириб бориш ҳақидаги шу туш рўёбга чиқишидан олдин бошқа бир зафарни, яъни, Ҳудайбия сулҳи ва ундан кейинги Хайбар фатҳини амалга оширди. Хайбар Ҳудайбияда қатнашган мўминлар қўли билан фатҳ этилди.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing