Sura 48 · Para 26
Al-Fath · 48:26
إِذْ جَعَلَ الَّذِينَ كَفَرُوا فِي قُلُوبِهِمُ الْحَمِيَّةَ حَمِيَّةَ الْجَاهِلِيَّةِ فَأَنْزَلَ اللَّهُ سَكِينَتَهُ عَلَىٰ رَسُولِهِ وَعَلَى الْمُؤْمِنِينَ وَأَلْزَمَهُمْ كَلِمَةَ التَّقْوَىٰ وَكَانُوا أَحَقَّ بِهَا وَأَهْلَهَا ۚ وَكَانَ اللَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمًا
26. Ўшанда кофир бўлган кимсалар дилларига қизиққонликни — динсизлик қизиққонлигини солганларида (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломнинг пайғамбар эканликларини инкор этишиб, мусулмонларни Маккага киришдан тўсганларида) Аллоҳ Ўз пайғамбарининг ва мўминларнинг устига Ўз сакинат — оромини туширди ва уларга тақво калимасини (яъни, «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасини) лозим қилди. Улар ўша (калима)га жуда ҳақдор ва аҳл-лойиқ эдилар. Аллоҳ барча нарсани билгувчи бўлган Зотдир.
Tafsir
Ўшанда Аллоҳга ва Расулига куфр келтирганлар қалбларига ҳақиқат эмас, ҳавойи нафс риштаси билан боғланадиган жоҳилият ҳамиятини жойлаб олдилар-да, Ҳудайбия йили Пайғамбар алайҳиссаломнинг Маккага киришларига қаршилик қилдилар. У Зотнинг Маккага кириб боришлари ўзларининг мағлубиятини англатишидан хавфсирадилар. Бас, Аллоҳ Ўзининг ҳузуридан Пайғамбар алайҳиссалом ва мўминларга бир хотиржамлик, ором индирди. Шу билан улар мушрикларга қарши қаҳр, ғазаб билан эмас, хотиржамлик, босиқлик билан турдилар. Аллоҳ мўминларга ҳақ калимасини, "Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ", деган тақво калимасини лозим қилди. Унинг ҳаққини адо қилишга буюрди ва улар адо қилдилар. Бу калимага бошқалардан кўра мўминлар ҳақлироқ, лойиқроқ эдилар. Чунки Аллоҳ уларнинг қалбларида эзгулик борлигини билди. Аллоҳ ҳар бир нарсани Билгувчи бўлган Зотдир. Бирон нарса У Зотдан яширин қолмас.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing