Sura 48 · Para 26
Al-Fath · 48:12
بَلْ ظَنَنْتُمْ أَنْ لَنْ يَنْقَلِبَ الرَّسُولُ وَالْمُؤْمِنُونَ إِلَىٰ أَهْلِيهِمْ أَبَدًا وَزُيِّنَ ذَٰلِكَ فِي قُلُوبِكُمْ وَظَنَنْتُمْ ظَنَّ السَّوْءِ وَكُنْتُمْ قَوْمًا بُورًا
12. Балки сизлар пайғамбар ва мўминлар (бу сафарларидан) ўз аҳли-оилаларига ҳеч қачон қайтиб келмайдилар, деб ўйладинглар ва бу дилларингизга чиройли кўриниб, ёмон гумон қилдинглар ҳамда ҳалок бўлгувчи қавм бўлдинглар!»
Tafsir
Бу бир баҳона, холос. Сизлар мол-дунёларинингиз ва бола-чақаларингиз билан овора бўлиб қолмагансизлар, балки Пайғамбар ва унинг саҳобалари ҳаммаси ўлиб кетади, Мадинага қайтиб келмайди, деб ўйлагансизлар ва Шайтон бу ўйинни қалбингизга чиройли қилиб кўрсатган. Сизлар Аллоҳ пайғамбарини қўллаб-қувватламайди, деб ўйлаб, Парвардигорингиз ҳақида жуда ёмон гумонга боргансизлар. Хуллас, Аллоҳ ҳақида ёмон гумонга борганингиз ва пайғамбарига ҳамроҳ бўлмаганингиз сабабли сизлар ҳалокатга лойиқ ёмон қавм бўлдингиз.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing