Sura 48 · Para 26

Al-Fath · 48:11

سَيَقُولُ لَكَ الْمُخَلَّفُونَ مِنَ الْأَعْرَابِ شَغَلَتْنَا أَمْوَالُنَا وَأَهْلُونَا فَاسْتَغْفِرْ لَنَا ۚ يَقُولُونَ بِأَلْسِنَتِهِمْ مَا لَيْسَ فِي قُلُوبِهِمْ ۚ قُلْ فَمَنْ يَمْلِكُ لَكُمْ مِنَ اللَّهِ شَيْئًا إِنْ أَرَادَ بِكُمْ ضَرًّا أَوْ أَرَادَ بِكُمْ نَفْعًا ۚ بَلْ كَانَ اللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرًا

11. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), ҳали (Мадинага қайтганингиздан кейин) сизга аъробийлардан бўлган (сиз билан бирга Умра сафарига чиқмасдан) қолган (мунофиқ) кимсалар «Бизларни мол-мулкларимиз ва аҳли-оилаларимиз машғул қилиб қўйди, (шунинг учун сен билан бирга сафарга чиқа олмадик). Энди ўзинг бизлар учун (Аллоҳдан) мағфират сўрагин», дерлар. Улар тилларида дилларида бўлмаган нарсани — ёлғонни айтурлар. Айтинг: «Агар (Аллоҳ) сизларга бирон зиён (етказиш)ни истаса, ёки У сизларга бирон манфаат (етказиш)ни истаса, у ҳолда ким сизлар учун Аллоҳ томонидан бўлган бирон нарса(ни дафъ қилишга эга бўла олур?! Йўқ, Аллоҳ сизлар қилаётган амалларингиздан огоҳ бўлган Зотдир!

Tafsir

Эй Пайғамбар, аъробийлар орасидаги сиз билан Макка сафарида ҳамроҳ бўлмасдан ортда қолганларини койиб берган пайтингизда улар: "Мол-дунёларимиз ва бола-чақаларимиз билан овора бўлиб, сен билан бора олмай қолдик. Гуноҳларимиз учун бизнинг ҳақимизга Аллоҳдан мағфират сўрагин", дейдилар. Пайғамбар алайҳиссаломнинг мағфират сўрашини аслида истамайдилар. Тиллари билан дилларида йўқ нарсани сўрайдилар. Чунки улар гуноҳларига тавба қилмайдилар. Уларга айтинг: "Аллоҳ сизларга бирон яхшиликни истайдими ёки бирон ёмонликни истайдими, бирон одам сизлар учун Аллоҳнинг истагини тўхтатиб қола олмайди. Аксинча, Аллоҳ сизлар қилаётган ҳамма ишлардан Хабардордир. Ҳар қанча махфий қилишга уринманглар, бирон нарса У Зотдан яширин қолмайди".

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing