Sura 47 · Para 26
Muhammad · 47:38
هَا أَنْتُمْ هَٰؤُلَاءِ تُدْعَوْنَ لِتُنْفِقُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ فَمِنْكُمْ مَنْ يَبْخَلُ ۖ وَمَنْ يَبْخَلْ فَإِنَّمَا يَبْخَلُ عَنْ نَفْسِهِ ۚ وَاللَّهُ الْغَنِيُّ وَأَنْتُمُ الْفُقَرَاءُ ۚ وَإِنْ تَتَوَلَّوْا يَسْتَبْدِلْ قَوْمًا غَيْرَكُمْ ثُمَّ لَا يَكُونُوا أَمْثَالَكُمْ
38. Мана, сизлар шундай кишилардирсизки, Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилиш учун даъват қилинурсизлар. Бас, (аниқки), сизларнинг орангизда бахиллик қиладиган кимсалар ҳам бордир. Ким бахиллик қилса, бас, албатта у фақат ўз зиёнига бахиллик қилур. (Чунки у ажр-савобдан маҳрум бўлур). Аллоҳ (сизларнинг хайр-эҳсонларингиздан) бой-беҳожат, сизлар эса (У зотнинг ажр-савобига) фақир-муҳтождирсизлар. Агар сизлар (Аллоҳга итоат этишдан) юз ўгириб кетсангизлар, У зот (ўрнингизга) сизлардан бошқа бир қавмни алмаштириб қўюр, сўнгра улар сизларга ўхшаган бўлмаслар, (балки Аллоҳга тоат-ибодат қилурлар)!
Tafsir
Мана, сизлар бир қисм молингизни Аллоҳ йўлида сарфлашга чақириласизлар. Сизлардан ҳамма мол-давлатингизни сарфлаб юбориш талаб қилинмайди. Шунда ҳам айримларингиз бахиллик қиласизлар. Ким Аллоҳ йўлида молини сарфлашдан бахиллик қилса, у ўзига бахиллик қилади. Аллоҳ бой-беҳожат. Сизларнинг инфоқ қилишингизга муҳтож эмас. Аксинча, сизлар У Зотга муҳтожсизлар. Исломдан яна куфрга қайтадиган бўлсангизлар, Аллоҳ сизларни ҳалок этиб, ўрнингизга бошқа қавмни олиб келади. Кейин улар сизларга ўхшаган итоатсиз бўлмайдилар. Итоаткор бўладилар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing