Sura 47 · Para 26

Muhammad · 47:37

إِنْ يَسْأَلْكُمُوهَا فَيُحْفِكُمْ تَبْخَلُوا وَيُخْرِجْ أَضْغَانَكُمْ

37. Агар (Аллоҳ) сизлардан (мол-дунёларингизни) сўраб, сизларни қийнайдиган бўлса, сизлар бахиллик қилурсизлар ва У сизларнинг (дилларингиздаги) кек-адоватларингизни ошкор қилур.

Tafsir

Агар сизлардан ҳамма мол-давлатингизни талаб қилиб, маҳкам туриб олса, уни қизғанасизлар. Шу билан қалбларингиздаги Аллоҳ йўлида инфоқ қилишни ёқтирмаслик хислатини ошкор қилиб қўяди. Шунинг учун сизларга фазлу марҳамат кўрсатиб, бу ишни сизлардан талаб қилмади.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing