Sura 47 · Para 26
Muhammad · 47:15
مَثَلُ الْجَنَّةِ الَّتِي وُعِدَ الْمُتَّقُونَ ۖ فِيهَا أَنْهَارٌ مِنْ مَاءٍ غَيْرِ آسِنٍ وَأَنْهَارٌ مِنْ لَبَنٍ لَمْ يَتَغَيَّرْ طَعْمُهُ وَأَنْهَارٌ مِنْ خَمْرٍ لَذَّةٍ لِلشَّارِبِينَ وَأَنْهَارٌ مِنْ عَسَلٍ مُصَفًّى ۖ وَلَهُمْ فِيهَا مِنْ كُلِّ الثَّمَرَاتِ وَمَغْفِرَةٌ مِنْ رَبِّهِمْ ۖ كَمَنْ هُوَ خَالِدٌ فِي النَّارِ وَسُقُوا مَاءً حَمِيمًا فَقَطَّعَ أَمْعَاءَهُمْ
15. Тақво эгалари учун ваъда қилинган жаннатнинг мисоли — сифати (будир): «Унда айнимаган сувдан бўлган дарёлар ҳам, таъми ўзгармаган сутдан бўлган дарёлар, ичгувчилар учун лаззатли (яъни, бадтаъм ва ақлдан оздиргувчи бўлмаган) майдан бўлган дарёлар ҳам, мусаффо асалдан бўлган дарёлар ҳам бордир. Улар учун у жойда барча мевалардан бордир ва (улар учун у жойда) Парвардигорлари томонидан мағфират бордир. (Ана шундай жаннат аҳли бўлган тақво эгалари) дўзахда мангу қоладиган ва (у жойда) қайноқ сув билан суғорилиб, у (сув) ичакларини бўлак-бўлак қилиб ташлаган (кофир) кимсалар каби бўлурми?!
____________________
И з о ҳ. Юқоридаги оятларда Аллоҳ таоло мўминлар билан кофирлар ҳеч қачон баробар бўлмасликларини аниқ далиллар билан баён этди ва тақводор мўминларнинг борар жойларини ҳам, кофирларнинг топажак оқибатларини ҳам жонли лавҳалар билан тасвирлаб берди. Энди қуйидаги оятларда сўз мунофиқлар ва уларнинг кирдикорлари ҳақида боради.
____________________
И з о ҳ. Юқоридаги оятларда Аллоҳ таоло мўминлар билан кофирлар ҳеч қачон баробар бўлмасликларини аниқ далиллар билан баён этди ва тақводор мўминларнинг борар жойларини ҳам, кофирларнинг топажак оқибатларини ҳам жонли лавҳалар билан тасвирлаб берди. Энди қуйидаги оятларда сўз мунофиқлар ва уларнинг кирдикорлари ҳақида боради.
Tafsir
Парвардигори оламдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила қўрқадиган тақводорлар учун Аллоҳ ваъда қилган жаннатда бир неча дарёлар бўлиб, улардан бирида ҳар қанча туриб қолса ҳам айнимайдиган сувлар оқса, яна бирида ҳеч қачон таъми ўзгармайдиган сутлар оқади. Яна бирида ичгувчилар учун ширин таъмли шароблар оқиб турса, бошқасида соф асаллар оқиб туради. Уларга истаган мевалари муҳайё қилинади. Буларнинг устига Аллоҳ уларнинг гуноҳларини ўчириб юборади. Уларни жазога тортмайди. Мана шунча неъматларга эга бўлган бахтиёр мўмин дўзахдан ҳеч қачон чиқмайдиган, қайноқ сув билан суғорилиб, ичаклари титилиб кетадиган бахтиқарога ўхшайдими?!
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing