Sura 43 · Para 25

Az-Zukhruf · 43:39

وَلَنْ يَنْفَعَكُمُ الْيَوْمَ إِذْ ظَلَمْتُمْ أَنَّكُمْ فِي الْعَذَابِ مُشْتَرِكُونَ

39. (Эй кофирлар ва уларни Тўғри Йўлдан оздирган пешволари, ҳаёти дунёда куфр йўлини танлаш билан ўзларингизга) зулм қилганларингиз сабабли бу Кун сизларга азобда шерик эканликларингиз ҳаргиз фойда бермас (яъни, азобни қаттиқлигидан ҳар бирингиз ўзингиз билан овора бўлиб, шерикларингизга ҳамдардлик билдириб, азобларини енгиллата олмассизлар)!

Tafsir

Қиёмат куни Аллоҳ кофирларга шундай дейди: "Сизлар ширку маъсиятлар ила ўз жонингизга жабр қилдингиз. Энди азоб тортишда бир-бирингизга шерик бўласизлар. Лекин шерикларингиз сиздаги азобни заррача кўтариша олмас".

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing