Sura 43 · Para 25

Az-Zukhruf · 43:38

حَتَّىٰ إِذَا جَاءَنَا قَالَ يَا لَيْتَ بَيْنِي وَبَيْنَكَ بُعْدَ الْمَشْرِقَيْنِ فَبِئْسَ الْقَرِينُ

38. То қачон Бизнинг ҳузуримизга келгач, (ўзини Тўғри Йўлдан оздирган шайтонга қараб): «Орзу эди, мен билан сенинг ўртанг Шарқу Ғарбнинг ўртасидаги масофа (каби йироқ) бўлса. Бас, (сен) нақадар ёмон ҳамроҳдирсан», дер.

Tafsir

Аллоҳнинг эслатмасидан юз ўгирган бадбахт Қиёмат куни Бизнинг ҳузуримизга келгач, орзу-умидларини изҳор қилиб: "Эй менга ҳамроҳ бўлган шайтон, қани эди мен билан сенинг ўртамиз машриқ билан мағриб қадар узоқ бўлса, сен нақадар манфур ҳамроҳсан", деб қолади.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing