Sura 42 · Para 25

Ash-Shura · 42:47

اسْتَجِيبُوا لِرَبِّكُمْ مِنْ قَبْلِ أَنْ يَأْتِيَ يَوْمٌ لَا مَرَدَّ لَهُ مِنَ اللَّهِ ۚ مَا لَكُمْ مِنْ مَلْجَإٍ يَوْمَئِذٍ وَمَا لَكُمْ مِنْ نَكِيرٍ

47. (Эй инсонлар), Аллоҳ томонидан ҳеч қайтариб бўлмайдиган бир Кун (Қиёмат) келиб қолишидан илгари Парвардигорингизга ижобат-итоат этингиз! У кунда сизлар учун бирон қочадиган жой ҳам бўлмас ва сизлар учун (қилиб ўтган гуноҳларингизни) инкор қилиш (имкони) ҳам бўлмас.

Tafsir

Эй одамлар, Қиёмат куни келишидан олдин Парвардигорингизнинг чақириқларига зудлик билан итоат этиб, буйруқларини бажаринглар, тақиқларидан тийилинглар. У кун келганда сизлар учун қочиб бориб, жон сақлайдиган бирон бошпана топилмай қолади. Шу дунёда қилиб ўтган гуноҳларингиздан тониш, уларни инкор қилиш имкони ҳам бўлмайди.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing