Sura 42 · Para 25

Ash-Shura · 42:46

وَمَا كَانَ لَهُمْ مِنْ أَوْلِيَاءَ يَنْصُرُونَهُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ ۗ وَمَنْ يُضْلِلِ اللَّهُ فَمَا لَهُ مِنْ سَبِيلٍ

46. Улар учун Аллоҳдан ўзга ёрдам берадиган ҳеч қандай «дўстлар» бўлмас. Кимни Аллоҳ йўлдан оздирса, бас, унинг учун бирон (Тўғри) йўл йўқдир.

Tafsir

Қиёмат куни уларни Аллоҳнинг азобидан қутқариб оладиган дўстлари бўлмайди. Кимни Аллоҳ ҳақ йўлдан маҳрум айлаб, адаштириб қўйган бўлса, энди унинг ҳидоят топишига ҳеч қандай йўл йўқ.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing