Sura 42 · Para 25

Ash-Shura · 42:12

لَهُ مَقَالِيدُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۖ يَبْسُطُ الرِّزْقَ لِمَنْ يَشَاءُ وَيَقْدِرُ ۚ إِنَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ

12. Осмонлар ва Ер (хазиналарининг) очқичлари Уникидир. У Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилур ва (Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини) танг қилур. Дарҳақиқат, у барча нарсани билгувчидир.

Tafsir

Осмонлару ер хазиналарининг калитлари ёлғиз Уникидир. Ўзи хоҳлаган бандасининг ризқини мўл қилиб беради ва шу билан шукр қиладими, йўқми, синайди. Хоҳлаган бандасининг эса ризқини танг қилиб беради ва бу билан ҳам сабр қиладими, йўқми, синайди. У ҳамма нарсани биладиган Зотдир. Бандалари учун нима фойдали бўлса, ҳаммасидан Хабардор.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing