Sura 42 · Para 25

Ash-Shura · 42:11

فَاطِرُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۚ جَعَلَ لَكُمْ مِنْ أَنْفُسِكُمْ أَزْوَاجًا وَمِنَ الْأَنْعَامِ أَزْوَاجًا ۖ يَذْرَؤُكُمْ فِيهِ ۚ لَيْسَ كَمِثْلِهِ شَيْءٌ ۖ وَهُوَ السَّمِيعُ الْبَصِيرُ

11. (Аллоҳ) осмонлар ва Ернинг илк яратгувчисидир. У сизлар учун ўзларингиздан бўлган жуфтларни яратди ва чорва ҳайвонларидан ҳам жуфт-жуфт (яратди). У сизларни ўша (жуфтлик воситасида) кўпайтирур. Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир. У эшитгувчи ва кўриб тургувчидир.

Tafsir

Аллоҳ осмонлару ерни йўқдан бор қилган Зотдир. У сизларни ҳам, туя, сигир, қўй каби чорва ҳайвонларини ҳам жуфт-жуфт қилиб яратди. Шу жуфтлик орқали кўпаясизлар. Ўзларингиз уйланасизлар, турмуш қурасизлар. Ҳайвонларнинг эса гўштларидан, сутларидан, юнгларидан фойдаланиб яшайсизлар. Аллоҳга махлуқотларидан биронтаси ўхшаш эмас. У бандаларининг айтаётган гапларини эшитиб, қилаётган ишларини кўриб тургувчи Зотдир. Бирон нарса У Зотнинг эътиборидан четда қолмайди ва яқинда бандаларини қилган амалларига яраша жазолайди ёки мукофотлайди.
Al-Mukhtasar
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing