Sura 41 · Para 24

Fussilat · 41:25

۞ وَقَيَّضْنَا لَهُمْ قُرَنَاءَ فَزَيَّنُوا لَهُمْ مَا بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَمَا خَلْفَهُمْ وَحَقَّ عَلَيْهِمُ الْقَوْلُ فِي أُمَمٍ قَدْ خَلَتْ مِنْ قَبْلِهِمْ مِنَ الْجِنِّ وَالْإِنْسِ ۖ إِنَّهُمْ كَانُوا خَاسِرِينَ

25. Биз улар учун (уларни Тўғри Йўлдан оздирадиган) «дўстлар» тайёрлаб қўйдик, бас, ўша («дўстлар») уларга олдиларидаги (гуноҳларини) ҳам, орқаларидаги (гуноҳларини) ҳам чиройли кўрсатдилар ва уларга ҳам ўзларидан аввал ўтган — ҳалок бўлган инсу жиндан иборат умматлар қаторида Сўз — азоб ҳақ бўлди. Дарҳақиқат, улар зиёнкор бўлдилар.

Tafsir

Биз анави кофирларга шайтонлардан иборат дўстлар тайёрлаб қўйдик. Ана ўшалар уларга шу дунёда қилаётган ёмон ишларини ҳам, келгусида охиратда содир бўладиган ҳолатни ҳам чиройли қилиб кўрсатдилар. Шу билан охиратни ёдга олиш ва унинг учун тайёргарлик қилишни унутдилар. Натижада улардан олдин ўтган инсу жинга келган азоб уларга ҳам келиши ҳақ бўлиб қолди. Улар Қиёмат куни дўзахга кириш билан ўз жонларини ҳам, оилаларини ҳам қўлдан бой берган мағлублардир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing