Sura 41 · Para 24

Fussilat · 41:24

فَإِنْ يَصْبِرُوا فَالنَّارُ مَثْوًى لَهُمْ ۖ وَإِنْ يَسْتَعْتِبُوا فَمَا هُمْ مِنَ الْمُعْتَبِينَ

24. Энди агар улар (азобга) чидасалар, ана ўша дўзах жойларидир (яъни, азоб уқубатни тортаверадилар), агар ортга қайтишни талаб қилсалар, энди улар қайтарилгувчи эмаслар.

Tafsir

Ўз қулоқлари, кўзлари ва терилари ўзларига қарши гувҳлик бериб турган анави мағлублар энди чидасалар, жойлари жаҳаннамдир. Азоб даф этилишини ва Аллоҳнинг ризосини истасалар, бу истакларига ҳаргиз ета олмайдилар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing

Fussilat 41:24 · Tlawati