Sura 41 · Para 24

Fussilat · 41:16

فَأَرْسَلْنَا عَلَيْهِمْ رِيحًا صَرْصَرًا فِي أَيَّامٍ نَحِسَاتٍ لِنُذِيقَهُمْ عَذَابَ الْخِزْيِ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا ۖ وَلَعَذَابُ الْآخِرَةِ أَخْزَىٰ ۖ وَهُمْ لَا يُنْصَرُونَ

16. Бас, уларга мана шу ҳаёти дунёда расво — хор қилгувчи азобни тотдириб қўйиш учун нахсли-шум кунларда устиларига бир даҳшатли бўрон юбордик. Охират азоби эса шак-шубҳасиз, янада хор қилгувчироқдир ва уларга (ўзлари сиғиниб ўтган бутлари томонидан ҳеч қандай) ёрдам берилмас.

Tafsir

Уларга дунё ҳаётидаги хорлик азобини тоттириб қўйиш учун бир кунни улар учун бехосият қилиб, у кунда устларига даҳшатли бўронни юбордик. Уларни кутиб турган охират азоби бундан-да хор қилгувчироқдир. У пайтда улар ўзларини азобдан қутқариб қоладиган бирон ҳимоячини топа олмай қоладилар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing