Sura 41 · Para 24

Fussilat · 41:15

فَأَمَّا عَادٌ فَاسْتَكْبَرُوا فِي الْأَرْضِ بِغَيْرِ الْحَقِّ وَقَالُوا مَنْ أَشَدُّ مِنَّا قُوَّةً ۖ أَوَلَمْ يَرَوْا أَنَّ اللَّهَ الَّذِي خَلَقَهُمْ هُوَ أَشَدُّ مِنْهُمْ قُوَّةً ۖ وَكَانُوا بِآيَاتِنَا يَجْحَدُونَ

15. Энди Од (қабиласига)га келсак, улар Ер юзида ноҳақ кибр-ҳаво қилдилар ва «Куч-қувватда бизлардан зўрроқ ким бор?», дедилар. Ахир улар ўзларини яратган зот — Аллоҳ куч-қувватда улардан зўрроқ эканини билмадиларми?! — Ва улар Бизнинг оятларимизни инкор қилгувчи бўлдилар.

Tafsir

Энди Ҳуд қавми Од қабиласига келсак, улар кофир бўлиш билан бирга ер юзида ноҳақ, ноўрин катта кетиб, атрофидагиларга зулму зўравонлик қилиб: "Биздан ҳам кучлироқ ким бор экан?", дедилар. Уларнинг наздида ўзларидан кучлироқ зот йўқ эди. Бас, Аллоҳ уларга раддия билдириб: "Уларни яратган, уларга ўша қувватни ато этган Аллоҳ улардан кўра қудратлироқ эканини билмасмидилар?", деди. Улар Ҳуд алайҳиссалом олиб келган Бизнинг оятларимизга куфр келтирардилар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing