Sura 4 · Para 4

An-Nisa · 4:13

تِلْكَ حُدُودُ اللَّهِ ۚ وَمَنْ يُطِعِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ يُدْخِلْهُ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا ۚ وَذَٰلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ

13. Мана шу Аллоҳнинг (белгилаб қўйган) ҳадларидир. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат этса, уни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга киритиб, ўша жойда абадий ҳаёт бахш этар. Ва бу буюк саодатдир.

Tafsir

Юқорида айтиб ўтилган етимлар ҳақидаги ва бошқа ҳукмлар Аллоҳнинг бандаларига тузиб берган шариатидир. Ким Аллоҳга ва Расулига буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш билан итоат этса, уни қасрлари остидан аҳорлар оқиб ўтадиган жаннатларга киритади ва улар ўша жойда абадий қоладилар, ҳеч қачон ўлмайдилар. Аллоҳ берган бу мукофот тенги йўқ буюк муваффақиятдир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing