Sura 39 · Para 23

Az-Zumar · 39:16

لَهُمْ مِنْ فَوْقِهِمْ ظُلَلٌ مِنَ النَّارِ وَمِنْ تَحْتِهِمْ ظُلَلٌ ۚ ذَٰلِكَ يُخَوِّفُ اللَّهُ بِهِ عِبَادَهُ ۚ يَا عِبَادِ فَاتَّقُونِ

16. Улар учун устларидан ҳам оловдан бўлган «соябонлар», остларидан ҳам (оловдан бўлган) «соябонлар» бўлур. Бу (бўлажак азоб-уқубат) билан Аллоҳ Ўз бандаларини қўрқитур. Эй бандаларим, Мендан қўрқингиз!

Tafsir

Уларни устларидан ҳам, остларидан ҳам ўт, тутун қоплаб олади. Аллоҳ бандаларини мана шу азобдан огоҳлантиради, қўрқитади. Эй бандаларим, буйруқларимни бажариш ва тақиқларимдан тийилиш ила Мендан қўрқинглар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing