Sura 39 · Para 23

Az-Zumar · 39:15

فَاعْبُدُوا مَا شِئْتُمْ مِنْ دُونِهِ ۗ قُلْ إِنَّ الْخَاسِرِينَ الَّذِينَ خَسِرُوا أَنْفُسَهُمْ وَأَهْلِيهِمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ ۗ أَلَا ذَٰلِكَ هُوَ الْخُسْرَانُ الْمُبِينُ

15. Энди сизлар эса (эй мушриклар), У зотни қўйиб, ўзларингиз хоҳлаган бутларингизга ибодат қилаверинглар, (яқинда бу ширкларингизнинг оқибати қандай бўлишини жуда яхши билиб олурсизлар!»). («Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, агар ота-боболарингнинг динидан чиқсанг, зиёнкор бўлурсан», дейдиган мушрикларга) айтинг: «Албатта зиёнкорлар Қиёмат Куни ўзларига ҳам, аҳли оилаларига ҳам зиён қилгувчи (яъни, ўзи ҳам мушрик бўлиб, аҳли-оиласини ҳам Тўғри Йўлдан оздиргани сабабли Қиёмат Кунида ўзи ва аҳли оиласи дўзах азобига гирифтор бўлгувчи) кимсалардир. Огоҳ бўлингизким, ана шугина очиқ зиёнкорликдир».

Tafsir

Эй мушриклар, сизлар эса Аллоҳни қўйиб, истаган бутларингизга ибодат қилаверинглар. (Бу ердаги буйруқ таҳдид маъносида) Эй Пайғамбар, айтинг: "Ҳақиқий зиён кўрадиганлар ўзларини ҳам, оилаларини ҳам қўлдан бой берганлардир. Улар билан биргаликда дўзахга кирсалар ҳам, оилалари жаннатга кириб, ўзлари дўзахга кирсалар ҳам улар билан ҳеч қачон учраша олмайдилар. Огоҳ бўлингизким, ҳақиқий зиён мана шудир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing