Sura 37 · Para 23
As-Saffat · 37:63
إِنَّا جَعَلْنَاهَا فِتْنَةً لِلظَّالِمِينَ
63. Ҳақиқатан, Биз уни (яъни, Заққум дарахтини) золим кимсалар учун фитна-алдов қилиб қўйдик.
____________________
И з о ҳ. Дўзахда Заққум дарахти бўлиши ҳақида сўзланганида кофирлар «Дўзахда қандай қилиб дарахт ўссин, ахир дўзахнинг ўти уни куйдириб юбормайдими?», деганлар. Шунинг учун юқоридаги оятда кофирлар Аллоҳ таолонинг қудратига шак келтирганлари учун у дарахт тўғрисида зикр қилинганида, ақллари бовар қилмай фитна-алдовга дучор бўлишлари уқтирилди.

Tafsir
Биз бу дарахтни золимлар алданадиган бир фитна қилиб қўйдик. Улар фитнага учиб: "Дарахтни ўт еб юборади, у олов ичида ўсиши мумкин эмас", дейишгача бордилар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing