Sura 37 · Para 23
As-Saffat · 37:170
فَكَفَرُوا بِهِ ۖ فَسَوْفَ يَعْلَمُونَ
170. Энди (Қуръон нозил бўлгач), эса унга кофир бўлдилар. Бас, яқинда (бу куфрларининг оқибати нима бўлишини) билиб олурлар.
Tafsir
Макка мушриклари Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбар бўлиб келишидан олдин: "Бизда ҳам Таврот каби олдингиларнинг китоби бўлганида эди, Аллоҳга холис ибодат қилган бўлар эдик", дердилар. Уларнинг бу гаплари ёлғон эди. Чунки Муҳаммад алайҳиссалом Қуръонни олиб келганида уни инкор қилдилар, куфр келтирдилар. Яқинда Қиёмат куни уларни нақадар қаттиқ азоб кутаётганини билиб оладилар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing