Sura 37 · Para 23

As-Saffat · 37:141

فَسَاهَمَ فَكَانَ مِنَ الْمُدْحَضِينَ

141. Бас, (кемадагилар билан) қуръа ташлашиб мағлуб бўлгач, (уни денгизга улоқтирдилар).
____________________
И з о ҳ. Ривоят қилинишича, Юнус алайҳиссалом ўзларини ёлғончи қилган қавмларидан ғазабланиб, уларнинг устига яқин орада қаттиқ бало тушиши ҳақида огоҳлантирадилар ва ўзлари Аллоҳ таолонинг изни-фармонисиз ўз қишлоқларидан чиқиб кетиб, бир денгиз соҳилига бориб қоладилар ва ўша вақтда жўнашга шай турган, одамлар билан тўла бир кемага миниб йўлга тушадилар. Аммо у кема денгизнинг ўртасида тўхтаб қолади. Шунда кемадагилар «Орамизда ўз хожасидан қочиб келаётган бир қул бор, агар уни кемадан тушириб юбормасак, ҳаммамиз ғарқ бўлишимиз тайин», дейишиб ўрталарида қуръа ташлаганларида, қуръа Юнус алайҳиссаломга чиқади ва кемадагилар уни денгизга улоқтирадилар.

Tafsir

Кема тўла бўлгани учун ғарқ бўлиш ёқасига келиб қолди. Йўловчилар кема чўкиб кетмаслиги учун кимнидир денгизга улоқтирмоқчи бўлиб, қуръа ташладилар. Юнус мағлуб бўлди ва уни денгизга улоқтирдилар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing